Интернетда Android смартфонларни тўлиқ ишдан чиқарувчи сурат ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди. Бунинг учун суратни смартфонга юклаб олиб, обой сифатида ўрнатиш кифоя, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: 9tо5Gооgle

Зарарли тасвирни оддий пейзаж сурати каби кўринишга эга, бироқ у смартфонга ўрнатилиши билан чексиз қайта ёниб-ўчиш бошланади — муаммони барча маълумотларни ўчириб ташлабгина ҳал этиш мумкин. Мазкур муаммо ҳақида бир вақтнинг ўзида Android Authority, 9tо5Gооgle, Engadget каби қатор йирик нашрлар маълум қилди.

Android’ни ушбу нуқсони «матнли бомба» дейилади — смартфон маълум бир белгилар кетма-кетлиги сабаб қотиб қолади. Одатдаги ҳолларда буни бартараф этиш осон, сурат сабаб эса қурилмадаги барча маълумотларни тўлиқ ўчириб ташлаш керак.

Android Authority муҳаррири янги обой сабаб смартфоннинг қотиб қолиши тасвирланган видео билан бўлишди.

Дастурчи Дилан Рассел ўзининг Twitter’даги саҳифасида муаммо рангли маконга боғлиқлигини ёзиб қолдирган. Android смартфонлар sRGB маконда ишлашга мўлжалланган, сурат эса RGB ҳисобланади. Шу сабабли мазкур муаммо Android 10 ва ундан олдинги версияларга тааллуқли, Android 11’нинг бета-версиясида эса обойлар ҳеч қандай қотишларни юзага келтирмайди — тизим суратни оригинал кўринишда тақдим этмай, ўзининг рангли маконига мослаштиради.

Ice Universe никли таниқли инсайдернинг сўзларига кўра, Samsung суратга боғлиқ муаммо билан шуғулланишни бошлаган ва смартфонларининг навбатдаги янгиланишида ушбу муаммони бартараф этишни режалаштирмоқда.