Тошкент шаҳрида аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари ҳамон ошиб бормоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Пойтахтда 1 июнь куни соат 10:00 ҳолатига кўра аниқланган 10 та янги касалланиш ҳолатининг тўрттаси ҳам аҳоли орасидан қайд этилган.

Жумладан, «Ўрикзор» бозоридаги сотувчи ва унинг қизида, шунингдек, маҳсулотларни шу бозордан олиб, Юнусободдаги дўконда савдо қилувчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус тасдиқланган.