Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни Қирғизистон билан чегара зонасида жойлашган Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолиси билан учрашди. Учрашувдан фотолавҳалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистоннин Чашма ва Қирғизистоннинг Чечме қишлоқлари аҳолиси Қирғизистон ҳудудидаги «Чечме» булоғини тозалаш вақтида тортишиб қолган, бу кейинроқ нисбатан катта можарога айланиб кетган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан хабар беришларича, маҳаллий аҳоли бўлиб ўтган ушбу учрашувда Қирғизистон делегацияси раҳбари — қўшни мамлакат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Кубатбек Бўронов ҳам қатнашган.Учрашув тафсилотлари маълум эмас. ТИВ ахборотига кўра, аҳоли билан учрашув арафасида бош вазир Абдулла Арипов Кубатбек Бўронов бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси билан учрашган. Учрашувда можаро айбдорларини жазолашга келишиб олинган.
Изоҳ (0)