KPMG аудиторлик компанияси 2020 йил ҳолатига Европанинг энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» жамоаси рўйхат етакчисига айланган. Испан клуби 3,478 миллиард еврога баҳоланган.

Иккинчи ўринни 3,342 миллиард евро билан «Манчестер Юнайтед» банд этган бўлса, «Барселона» (3,193) учликдан жой олган.

Ўтган йилги натижалар билан солиштирган дастлабки икки ўрин ўзгаришсиз қолди. Бир йил аввал 3-ўринда қайд этилган «Бавария» (2,878) бу сафар ўз ўрнини каталон клубига бўшатиб берган.

Таъкидлаш жоиз, КPMG ҳисоботларни 28 май куни эълон қилди. Бироқ ундаги баҳолар 2020 йилнинг 1 январига тегишли.

Европанинг энг қиммат 11 жамоаси билан танишинг:

  1. «Реал»– 3,478 миллиард евро
  2. «Манчестер Юнайтед»– 3,342
  3. «Барселона»– 3,193
  4. «Бавария»– 2,878
  5. «Ливерпуль»– 2,658
  6. «Манчестер Сити»– 2,606
  7. «Челси»– 2,218
  8. «Тоттенҳэм»– 2,067
  9. ПСЖ– 1,911
  10. «Арсенал»– 1,852
  11. «Ювентус»– 1,735

Тўлиқ рўйхат.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!