Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида 21 май куни велосипедчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 19:05 ларда Қ.Румий кўчаси 6-уй қаршисида юз берган. 1971 йилда туғилган А.В. исмли эркак бошқарувидаги Captiva тезликни меъёрдан оширган ҳолда ҳаракатланаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб ўтаётган, 1985 йилда туғилган Н.Я.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ЙҲХББ

Оқибатда велосипедчи 35 ёшли Н.Я. исмли эркак олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Фарғона вилоятида юз берган ЙТҲлар оқибатида икки велосипед ҳайдовчиси вафот этгани хабар қилинганди.