«Интер» клубининг собиқ бош мураббийи Луижи Симони 22 май куни 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақида миланликлар матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Интер»

«Футбол олами буюк мураббий ва ажойиб инсонни йўқотди. Хайр Жижи, биз сени соғинамиз», — дейилади «Интер» хабарида.

Симони футболчилик фаолияти мобайнида «Наполи» билан Италия Кубогида зафар қучган, «Женоа» сафида Б Серия ғолибига айланган. Мураббийлик даврида «Интер» билан УЕФА Кубогини қўлга киритган, C Серияда бешта совринга эга чиққан. 1998 йилда энг яхши италиялик мураббий номига лойиқ кўрилган.

Мутахассис миланликлардан ташқари «Наполи», «Лацио», «Сиена», «Торино» ва бошқа бир қатор Италия клубларини бошқарган. Симони 2019 йилда инсультга йўлиққанди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!