Тошкентда 22 май куни 25 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Уларнинг 22 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 3 нафари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан соғайиб чиққан.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 12 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 10 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида тузалганларнинг 11 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Сурхондарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлар 1 нафардан Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Наманган вилоятларидан. Тузалганларнинг 1 нафари 52 ёшли эркак, 2 нафари 59 ёшли аёл ва 10 ёшли қизалоқ. Улардан 2 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган, 1 нафар фуқаро эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 848 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 873 нафарга етди.

Бугуннинг ўзида Наманган вилоятида 5 киши, Самарқанд вилоятида 24 киши, Бухорода эса 2 киши коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2438 нафарни ташкил қилаётганди. Эндиликда улар сони 2463 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра 3028 кишини ташкил қилмоқда. Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.