Покистоннинг Карачи шаҳрида 22 май, жума куни юз берган авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган йўловчилардан икки нафари тирик қолган. Бу ҳақда маҳаллий нашрга таяниб, Meduza хабар берди.

Скрин: Telegram

Омон қолганлар касалхонага ётқизилган, олинган жароҳатларнинг оғирлик даражаси ҳақида хабар берилмаган. Айни пайтда ҳалокат жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Шунингдек, самолёт қулаган ҳудудда яшовчи бир киши ҳам касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus А320 йўловчи самолёти Карачи шаҳри аэропорти яқинида, қўнишга бир дақиқа қолганда ерга қулаган. Лайнер аҳоли яшайдиган ҳудуд устига тушган. Самолёт бортида жами 98 киши бўлган.