Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси уй стадиони ўриндиқларига 12 минг нафар мухлис сурати акс этган қоғоз манекенларни жойлаштириб чиқди.

Фото: Twitter

Жамоа Бундеслига 27-турида 23 май, шанба куни ўз майдонида «Байер»ни қабул қилади.

Ҳар бир мухлис 19 евро эвазига «Sei dabei. Trtotzdem» («Нима бўлганда ҳам, шу ерда бўлинг» акцияси доирасида трибунадан ўз ўрнига эга бўлиши мумкин. Таъкидланишича, ҳозирда 20 мингдан зиёд буюртма келиб тушган.

Аввалроқ «Боруссия М»нинг фаол мухлислари томонидан мазкур ўзига хос акция бошлангани ва уни клуб қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берилганди.  Клуб раҳбарияти мавсум қайта бошлангунга қадар 54 минг сиғимлик стадионни тўлдиришга умид қилганди.

Фото: Twitter

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемия сабаб март ойида тўхтаб қолган Бундеслига баҳслари 16 май кунидан давом эттирилмоқда. Учрашувлар томошабинларсиз ўтмоқда.