Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими ҳам ўзгарди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Сессияда сўз олган вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Лутфиддин Абдуллаевни туманнинг янги ҳокими сифатида таништирган.
Лутфиддин Абдуллаев анча йиллар қишлоқ хўжалиги вазирлигида, ҳокимликка қадар эса Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Сафаров интернетда шов-шув бўлган Яккабоғ воқеасидан сўнг, 2019 йил 31 июль куни лавозимга тайинланганди.
Аввалроқ Муборак туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)