Ўзбекистонда 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига ошиб, 2825 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинганлардир.
Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.
Мамлакатнинг 9 ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)