Гардеробингизда эскирган либослар бўлса, уларни ташлаб юборишга шошилманг, улар билан янги образлар яратиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Илҳомланиш учун қуйидаги вариантларни тақдим қиламиз.

Фото: Fashion Women

1. Эски водолазка ёки футболкани кўйлак ичидан кийишингиз, жемферни бўлса, елкангиздан ташлаб эркин образ яратишингиз мумкин. Бунда ранглар бир-бирига мос тушиши шарт эмас. Асосийси, кўнглингиз тўлиши ва қулайликни ҳис қилишингиздир.

Фото: Fashion Women

2. Кенг ёки узун кардиганни сандиққа солишга шошманг, уни қоматингизга қараб торайтиринг, бўйингизга қараб қисқартиринг. Кардиган ҳеч қачон модадан қолмайди, шунчаки уни бошқа кийимлар билан мослаш керак бўлади.

Фото: Hula

3. Урфдан қолган деб ҳисоблаётган кўйлагингиз билан ҳам янгича қиёфа яратишингиз мумкин. Бунинг учун oversize услубидаги кенг ва узунроқ жемфер ичидан кўйлак кийиш, аксессуар сифатида эса камардан фойдаланиш мумкин.

Фото: Fashion Women

4. Мода саноати вакиллари трендлардан келиб чиқиб, қоматга ёпишиб турадиган шимлар урфдан қолган, деб таъкидласа-да, сиз улардан қутулишга шошилманг. Бундай шимлар билан эркаклар кўйлаги, кроссовка ёки қўполроқ кўринишдаги пойабзал кийишингиз, бўйнингизга рўмолча боғлаб, винтаж усулидаги зирак тақиб, ўзига хос дидли эканингизни атрофдагиларга билдиришингиз мумкин.