Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Оскар» мукофоти соҳиби Тайка Вайтити «Юлдузлар жанги» франшизаси бўйича янги тўлиқ метражли фильмнинг режиссёри ва сценарий муаллифларидан бирига айланади. Бу ҳақда Lucasфильм’га таяниб, Meduza хабар берди.

Тайка Вайтити.

Тайка Вайтити.
Фото: AP Photo

Вайтити сценарийни «1917» ва «Ўтган тунда Сохода» фильмлари устида ишлаган Кристи Уилсон-Кернс билан бирга ёзади.

Хабарда янги зеландиялик Вайтити айнан қандай фильм суратга олиши ва кинолентанинг премьераси қачон бўлишига ойдинлик киритилмаган. Аммо Disney 2022, 2024 ва 2026 йилларда «Юлдузлар жанги» бўйича янги фильмларни тақдим этиши режалаштирилган.

Тайка Вайтити «Тор: Рагнарёк» ва «Қуёнча Жожо» фильмлари режиссёри ҳисобланади. Вайтити илгари «Юлдузлар жанги»да ишлаган. У «Мандалориялик» сериалининг биринчи мавсуми якуний эпизодини суратга олган ва телешоуда IG-11 дроидига овоз берган.

Вайтити ўзининг сўнгги фильми — «Қуёнча Жожо» учун «Энг яхши мослаштирилган сценарий» номинациясида «Оскар» ва BАFTA мукофотларини қўлга киритган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар