• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юлдуз Усмонова ички ишлар ходимларини ҳақорат қилди. Кейин бу иши учун кечирим сўради (видео)

    Давоми: Тошкент шаҳар ИИББ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани ҳолати юзасидан суриштирув бошлади

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’да жонли эфирга чиқиб, ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани акс этган видео интернетда тарқалди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Ҳаммаси номард булар. Бунақа номард милиция кўрмаганман. Бугун Мирзо Улуғбек трассасига қарайман, деди келган майор. Битта милиция, битта ‘ГАИ’ беринг дедим, биз эплолмай қолдик. ‘Хоп’ деди, бермади. ‘Участковой’ чиқмади. Тфу сенларга. Падар лаънати бўлдиларинг сизлар бугун. Халқ бирлашди, халқнинг ёнида турмадиларинг. Тфу ‘ГАИ’ларга, тфу милицияга. Халқ эшитсин, милиция клизма олмагунча умуман ишламайди. Ҳозир Каримовни даврида яшамаяпсанлар, ҳар куни клизма олгани. Шунчалик ҳам клизмага ўрганиб қоласанларми? Виждонан ишлашни ҳам ўрганинглар, соат неччи бўлди, ҳалиям ухлаяпсизлар?!

    Уят борми, виждон борми? Халқ тўлаган солиқдан ойлик оляпсизлар! Нима қиляпсанлар? Ухлаяпсанлар», — дейди Юлдуз Усмонова ички ишлар ходимларига қарата.

    Ушбу видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин, одамлар хонанданинг ушбу қилмишини қоралаб, ички ишлар органлари ходимларининг ёнини олиб, видеога муносабат билдира бошлади.

    «Юлдуз бўлса ўзига. Нима бу, оғзига қарамай гапираверади? Бунгаям қолганларга ўхшаб 15 суткалаб беришсин, кўрайлик судларига бориб, маза қилайлик. Кечирим сўрасин. Халқим, халқим, дейди олдига борсангиз бир тийинга илмайди», — дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

    «Юлдузхоннинг санъатини яхши кўрадиганлар кўп, лекин бу иши билан халқнинг қаҳрига учрабди. Чунки бугунги кунда ички ишлар идоралари ходимлари ухламасдан, тинмасдан халқнинг хизматида, эрталабдан кечгача фидоий ишлаб турган пайтда бундай гапларни гапириш жуда катта гуноҳ қилиш билан баробар», — дейди халқ артистининг видеосига муносабат билдирган яна бир фуқаро.

    «Охирги икки ой ичида ким карантинда турган бўлса ёнида милиция, ким касал бўлса ёнида милиция, кимни бирон жойга олиб бориш керак бўлса ёнида милиция, кўчада постда турган милиция, шунча кеча-ю кундуз хизматда бўлиб, уйма-уй юриб ҳол-аҳвол сўраган ички ишлар ходимларини ёмонга чиқаряпсанми? Сен кимсан, сенинг нима ҳаққинг бор милицияни беобрў қилишга? Шунинг учун ўзингни босиб юргин, милиция кўтарилса, кўчада бош кўтариб юра олмай қоласан, уйингдан чиқа олмай қоласан!» , — дейилади яна бир аудиомуносабатда.

    Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳам видео бўйича расмий муносабат билдириб, Юлдуз Усмонованинг ҳаракатини қоралади.

    «Юртимизга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўриндир, шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи ва уйига бормаётган ички ишлар ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ. Чунки, улар халқнинг тинчлиги йўлида кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилишяпти.

    Бир ишнинг ортидан ички ишлар ходимларини айблаш хато бўлса керак, эсланг, Юлдуз Усмонова ундан олдин ОАВлар орқали ички ишлар ходимларига миннатдорлик билдирган кунингизни. Энди, бир аччиқ гап билан уларга билдирган нафратингиз бу ниманинг далолати? Майли, аччиқ устида гапирилган гапларни ижтимоий тармоққа чиқаришингиз бу нимаси?

    Бугун мамлакатимизда барча жам, яъни Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ходимлари, шифокорларнинг заҳматкаш меҳнатини бугун ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.

    Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик шукуҳини таъминлаб бераётган ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳамда шифокорларга Маданият вазирлиги ўз миннатдорлигини билдиради», — дейилади вазирлик баёнотида.

    Танқидий муносабатлардан сўнг Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимларидан узр сўрагани акс этган видеоси эълон қилинди.

    «Ҳурматли ички ишлар, мудофаа, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, улуғ айём кунлари дилингизни оғритган бўлсам ҳаммангиздан узр сўрайман. Ҳаммамизда ҳам айб бор. Мен кўрганим учун гапирдим, Кўрганим, гапирганим учун узр сўрайман» — дейди хонанда ички ишлар ходимларига видеомурожаатида.

    Мавзуга доир: Юлдуз Усмонова уйи олдида Сардобадаги тошқиндан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдами тўпламоқда

    04.05.2020, 18:39   Изоҳ (0)   204257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияга келин бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    04.05.2020, 13:42

    Голливуднинг ёшида катта фарқ бўлган юлдузли жуфтликлари (фото)

    04.05.2020, 07:17

    Фарзандли бўлиш орзусидаги Ситора Фармонова, Путиннинг «назарига тушган» Аҳмад Темуров, карантиндан уйга чиққан Ширин Маматова. Машҳурлар карантинда (фото+видео)

    03.05.2020, 22:35

    Санъаткорларни сирдарёликларга ёрдам беришга ундаётган Озодбек Назарбеков, Асалга севгисини рус тилида изҳор этган Шоҳруҳхон, ўзбекларга мурожаат йўллаган Амир. Ма...

    02.05.2020, 22:37

    Мадонна коронавирус билан касалланиб қолишдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди

    02.05.2020, 20:35

    Женнифер Энистон ҳамшираларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратди

    02.05.2020, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.