Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда Сирдарёда 1 нафар жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шу тариқа тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда Сирдарёда 5 нафарга етди.

Бир сутка ичида жами 86 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясидан бутунлай соғайганларнинг умумий сони 2020 йил 4 май соат 21:00 ҳолати бўйича 1405 нафарни ташкил қилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил 4 май соат 15:30 ҳолатига кўра, бир сутка ичида 51 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлгани ва тузалганлар сони 1370 нафарга етгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2181 нафарга етган, соғайган ва вафот этганлардан ташқари жами 766 нафар бемор даволанмоқда.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди.

Ўзбекистонда коронавирусдан холи ҳудудлар сони учтага етган — Жиззах вилоятида уч бемор, Қашқадарёдаги олти бемор ва Навоий вилоятида икки нафар бемор соғайиб кетганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар