Forbes талқини бўйича даромади 138 миллиард долларни ташкил этадиган инсон кўнгли тусаган ишни қила олади, масалан, ҳашаматли уй харид қилади, деб ёзади Hello.

Фото: Reuters

Дунёнинг энг бадавлат кишиси Жефф Безос ўтган йилнинг июнь ойида Нью-Йоркдаги бешинчи авенюдан премиум-классдаги турар жойнинг уч қаватини сотиб олган эди. Ушбу харид Amazon асосчиси Жефф Безосга 80 миллион долларга тушган. Учта хонадоннинг умумий майдони 1580 квадрат метрни ташкил этади.

Яқинда Безос 16 миллион долларга яна бир нечта хонадонни сотиб олди. Хонадонлар кетма-кет қаватларда жойлашган ва бинонинг энг устки тўрт қаватини ташкил этади.

Ўтган йили сотиб олган уйида 12 та ётоқхона бор эди. Янги хонадон эса бироз камтарона: унда майдони 286 квадрат метрни ташкил этган учта ётоқхона, 3,5 квадрат метр бўлган ваннахона ва ошхонаси алоҳида меҳмонхона бор. Бундан ташқари, уйнинг томидаги Мэдисон-сквер кўриниб турадиган айвон ҳам Безосга тегишли.

Турар жой мажмуасида бу ерда яшовчилар учун фитнесс маркази, гольф-симулятор, СПА, кинотеатр, лаунж-зона ва кафе хизмат кўрсатади.

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello