Коронавирус пандемияси сабаб муддатидан аввал якунланган футбол бўйича Франция чемпионатининг жорий мавсуми совриндорлари қай тариқа аниқланиши маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Лига қарорига кўра, 28-турга келиб тўхтаб қолган мусобақанинг ҳозирги кўриниши якуний ҳолат сифатида олинган.

Шу тариқа 27 ўйинда 68 очко тўплаган ПСЖ Лига 1 мусобақаси 2019/20 йилги мавсуми чемпиони бўлди.

Кейинги икки ўринни эгаллаган «Марсель» ва «Ренн» жамоалари парижликлар билан биргаликда Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлади. «Лилль» (4-ўрин), «Реймс» (5) ва «Ницца» (6) клублари эса Европа Лигасида ўйнайди. Сўнгги ўринларни олган «Амьен» ва «Тулуза» мусобақани тарк этади.

Таъкидлаш жоиз, 7-ўринда қолиб кетган «Лион» 1997 йилдан бери илк бор Еврокубокларда қатнашмайди.

Лига 1 мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Фото: Лига 1

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!