Дунёда Одри Хепбёрнга ўхшашни истамаган аёл бўлмаса керак. Унинг актрисалик маҳорати, гўзаллиги, ўзини тутиши ва кийиниш услуби орадан неча йил ўтса ҳамки, эътибор марказида ҳисобланади. У нозик қадди-қоматига яраштириб кийган этаги кенг юбкалар, янада жозибали кўрсатадиган топ ва блузкалар бугун ҳам долзарб. Одрининг қора свитер, калта шим ёки трапеция услубидаги кўйлак, кичик пошна ва балеткалар кийиб намоён бўлган образлари бугунгача дизайнер ва мода ихлосмандларининг илҳом манбайи ҳисобланади. Гўзал қиёфа, нозиклик ва калта соч турмаги уйғунлиги эса актрисани янада бетакрор кўринишига сабабчи бўлган.
Harper’s Bazaar нашри гўзаллик ва нафосат тимсолининг ҳамма ерда ҳам учрайвермайдиган суратларини тақдим қилди.
Изоҳ (0)