• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Энди ўлим мен учун қўрқинчли эмас». Дорихоначи қиз ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қолаётган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони – дорихонада ишлаётган фармацевт қиз.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Исмим Нозима. Воҳанинг энг чекка қишлоғиданман. Маълумотим ўрта махсус. Дорихонада ишлайман. Ҳозир ишим туфайли шаҳар марказида оиламиз билан ижарада яшаймиз.

    Ёшим паспорт бўйича 23 да. Аслида эса...

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Саҳиҳ ҳадисларда келтирилишича, пайғамбаримизнинг амакиси Абу Толибдан бир куни ҳамроҳлари «Эй Абу Толиб, айтингчи, сиз каттами ёки Расулуллоҳ (с.а.в) каттами деб сўрашибди. Шунда ул зот «Албатта, Расулуллоҳ (с.а.в) катта. Фақат мен олдин туғилганман, холос», — деб жавоб берган эканлар.

    Англаганингиздек, ёш нисбий нарса. Одамлар ўн ёшида ҳам дунёқараши кенг ёки ўттизида ҳам бола бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммаси қалбимиздаги кечинмаларга боғлиқ. Қийинчиликлар, оғриқлар, синовлар инсонларни улғайтиради.

    Адашмасам, ўшанда 5—6 ёшда эдим. Бир куни қўшнимизникига кириб кетаётиб, зинадан йиқилиб тушганман. Қўлимдаги ручка кўзимга санчилиб қолган. Қолганини эслолмайман. Бир неча бор операция қилишган, лекин ручканинг бир қисми миямга яқин жойда қолиб кетган, олишолмаган. Шундан бери чап кўзим кўрмайди.

    Ўша пайтлари дадам операцияга катта пул керак бўлиб, бизга билдирмасдан уйимизни сотиб юборган. Шундан бери бир амакимникида, кейин яна бошқасиникида яшаб катта бўлганман. Бизни ёқтиришмасди, билардим. Ахир кимни ҳам уйига сиғасиз? Қишлоқ шароити, ҳаммасининг бола-чақаси бор, буёқда мен касал бўб турсам, айтинг, кимга ёқади? Одамлар ҳозир ҳеч кимни бағрини очиб кутиб олмайди. Шундай қилса ҳам узоғи уч кун уёғига ҳурматингиз битади. Минг жигарингиз бўлса ҳам ёқмай қоласиз. Тезроқ уйига кетса-ю, дейдиган бўлиб қоларкан...

    Эсимда, қариндошларимиз доим бизни уйи йўқ, камбағал деб ажратарди. Тенгдошларим Нози ғилай деб устимдан кулиб, мазах қилишарди.

    Мен ҳали шунақа зўр, катта одам бўламан, ҳаммалари мени камситгани, онамни йиғлатгани учун жавоб беришади дердим...

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Ушалмаган орзу 

    Болалигимдан журналистика соҳасига жуда қизиқаман. Мақолалар, шеърлар ёзаман. Доим таниқли, ижодкор журналист бўлишни орзу қилганман. Шу ниятлар билан 5 йил кетма-кет ўқишга топширдим афсуски, киролмадим. Бу йил эса инглиз тилини яхши билганим учун халқаро университетга топширдим ва шартнома асосида ўқишга қабул қилиндим. Биласиз, халқаро университетларнинг контракти «отнинг калласидай». Оилада ёлғиз фарзандман, отам мавсумий ишда ишлайди. Ҳадеб пул топавермайди, топгани ҳам рўзғордан ортмайди. Онам эса уй бекаси. Хуллас, орзуларим энди ушалганида оилавий шароитимиз туфайли ўқимайман деб ҳужжатларимни қайтариб олиб келдим.

    Пул топиш учун шу соҳага кирганман 

    Фармацевтика соҳасида ишлаётганимга келсак, ўқишга киролмай, сиқилиб юрган пайтларим эди. Уйимизда ҳам етишмовчилик кўп бўларди. Мен ишлашим, пул топишим керак. Бир нечта жойларда ишлаб кўрганман, лекин «нормалний» тўлашмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳаёлимга «аптекачи» амаким келган. Аёли ҳам фармацевт эди. Кўп пул топарди, юриш туришни, оилани, ишни ҳам жой-жойига қўярди. Унга роса ҳавас қилардим.

    Менам фармацевт бўлсам-чи, деб ўйлаб қолганман. Дугонамнинг дадасининг туман марказида дорихонаси бор эди. Бир куни ишчи кераклигини айтганида, мени ишга олинглар деб таклиф қилганман. Бу соҳада ўқимагансан-ку, сени ишга ололмаймиз деб рад қилган. Майли, ўрганаман, фақат ишга олсаларинг бўлди деб олдига ялиниб бораверганман. Охири синов муддати билан қабул қилишган. Бир тийинсиз икки ярим ой дорихонада ишлаб, қайси касалликка қанақа дори бериш кераклигини яхшилаб ўрганганман. Худога шукр, уларнинг ишончини оқлаб, уч ойдан кейин расман ишга кирганман.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Ҳар ярқираган нарса олтин эмас

    Кейин икки йиллик фармацевтика бўйича ўқув курсини тамомладим. Тўғриси, диплом керак ҳам бўлмади. Ҳозир қаердадир чанг босиб ётибди.

    Соҳани яхши ўрганганимдан кейин шаҳардаги марказий дорихоналарга чақиришди. Бордим, гаплашдик. Даромади катта дорихона эди. Ишга кирдим. Лекин ишчиларнинг кўпи димоқдор экан, келишолмадим. Икки ойга қолмай ишдан кетдим. Тушундимки, ҳамма ярқираган нарсанинг ичи олтин бўлавермас экан.

    Соҳангизни яхши билсангиз ҳеч қачон кўчада қолмас экансиз. Кўп ўтмай бошқа дорихонага ишга кирдим. Худога шукр, янги иш жойим зўр. Бошлиғимиз ҳам «тилла» одам. Ҳозир битта дорихонани бемалол бошқариб, ҳужжат ишларигача эплайман.

    Дунёда энг ёмони сиғинди бўлиб яшаш

    Иш топганимдан кейин бир муддат онам билан шаҳардаги қариндошимизникида яшадик. Дадам қишлоқда акалари билан қолди. Биласизми, дунёда энг ёмони нима? Яқинларингизнинг уйида сиғинди эканлигингизни ҳис қилиб яшаш.

    Ўтирсак ўпоқ, турсак сўпоқ бўлаверганимиздан кейин ижарага уй топиб чиқиб кетишга қарор қилдик. Ойлигим бир миллион атрофида, ижаралар эса камида 100 доллар. Буёқда еб ичишимиз, йўлкирамга ойлигим етмаслиги аниқ эди. Арзонроқ уй топиш учун ойим иккимиз қаҳратон совуқларда уй қидирдик. Буёқда қариндошимиз «Бунча, топилмаяптими» деб энса қотирарди. Уй топиларди, лекин бизга нархи тўғри келмасди-да...

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Ниҳоят бир ярим ой деганда шаҳарнинг сал чеккароғидан 350 минг сўмга бир хонали уй топдик. Ўша куниёқ, онам билан кўчиб ўтдик. Тўғри, уйимиз чиройли эмас, кичкинагина ва жуда файзли.

    Дадам янги уйга кўчганимизни эшитиб, бизни топиб келди. Яна учаламиз бирга яшай бошладик. Ҳар куни ишдан қайтаман, ота-онам уйда. Жуда бахтли эдим. Бироқ ой тугаб, уйга тўлов қилиш пайти келганда дадамдан пул сўрадим. Дадам эса ҳозир қиш бўлса, ишламасам, сенга пулни қаердан оламан деб жаҳл қилди.

    Майли, унда менда ҳам пул йўқ. Агар тўламасак уйдан чиқарворишади. Биз холамникига сиз эса амакимларникига қайтиб кетаверасиз. Яна аввалгидек сиғинди бўлиб яшайверамиз, ахир ўрганиб қолганмиз-у, деб уйдан жаҳл билан чиқиб кетдим.

    Очиғи, дадамнинг гапларидан қаттиқ хафа бўлдим. Ишласам, уй топган бўлсам, оилани, рўзғорни эпласам, бошқа қизлар каби бирон нима олиб беринг демасам, ҳеч йўқ ўзи турган квартиранинг ярим пулини ҳам тўламайдими деб, кун бўйи асабийлашиб юрдим. Кечки пайт уйга борсам дадам бобомдан пул олиб келибди. Мана бошқа пулим йўқ, қолганини ўзинг тўла деб бердилар. Шунисига ҳам шукр деб ёнимдан қўшиб, уй эгасига бериб келдим.

    Ҳозир ойлигим 1 миллион 200 минг сўмга яқин. Аллоҳга шукр, йўлкирам, уй рўзғордан ортириб, ўзимга у-бу нарса олишимга ҳам етади. Тўғри, рўзғоримизга ҳамма нарсани ололмаймиз. Ҳар куни гўшт емасак ҳам, бир бурда нонга ҳам қорин тўяверади. Ўзига минг шукр, ҳаётимдан ҳеч қачон нолимайман.

    Шукр қилишни билмаган одам роҳатланишни ҳам билмайди

    Сизга айтиб берганларим ҳаётимдан бир парча, холос. Шунақа қийналган пайтларим фақат диний, психологик китоблар ўқидим. Фикрлашим, дунёқарашим ўзгарди.

    Авваллари оила мукаммал бўлиши, ота-она ўз вазифаларини қилиши, ҳамма нарсада адолат бўлиши керак деб, ўйлардим. Кўнглимни оғритган инсонларга ҳали кўрсатиб қўяман деб яшардим.

    Бироқ вақт ўтгани, улғайганингиз сари бу дунё, ундаги нарсалар мен учун ўз аҳамиятини йўқотди. Айб қидирмасдан, нолимасдан ҳамма нарсани борича қабул қилишни бошладим. Ҳаётим ҳам енгиллашди.

    Биласизми, шунча пайт орзуларим кетидан югурдим. Амалга ошмади, тинмай йиқилавердим. Энг яхши кўрган нарсаларим қўлимдан кетди. Йиғладим, тушунликка тушдим, лекин нима ўзгарди? Булар нимадир қайтардими? Аксинча ўзимни қийнаганим, бекорга кўз ёшларим тўкилгани қолди.

    Мен энди ҳеч қачон 23 га кирмайман, минг хоҳласам ҳам бугунги кунни тополмайман... Энди ҳаётимни йиғлаб ўтказмоқчи эмасман. Ҳар бир дақиқамдан унумли фойдаланиб, мазза қилиб, роҳатланиб яшамоқчиман.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Ҳаёт мўъжизаларга тўла

    Фақат инсон муаммоларидан чиқиб, ҳаётга кўзларини каттароқ очиб қараши керак экан.

    Масалан, ҳар жума куни дорихонамизга бирор қария одам кирса, кичкина дорисини бўлса-да, текинга беришга ҳаракат қиламан. Энг қизиғи, кўп ўтмай қилган эҳсонларим 3—4 баробар бўлиб қайтиб келади. Хурсанд бўламан, яна иштиёқ билан хайрия қилавераман. Ҳозир қурбим етганича қиляпман, ишонаман вақти келиб одамларга кўп ёрдам беришга имконим бўлади.

    Олдингига нисбатан ҳозирги ҳаётимдан кўнглим тўқ. Қўлимдан келганича кимгадир яхшилик қилишга интиляпман. Берилган фарз амалларни бажаряпман. Ўзига таваккал қилганимдан бери қалбимда шундай ҳаловат борки, ўлим ҳам унчалик қўрқинчли бўлмай қолди.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди. 

    Аввалги соядаги одамлар:

    • Эркакнинг «юриб кетиши»га аёлнинг ўзи сабабчи бўлади — Пардозчи қиз ҳикояси
    • Бозорчи аёллар аёл эмасми? Бозорчи аёл ҳикояси
    • «Онамга қасд қилиб, ҳаётимни барбод қилдим». Адашган қиз ҳикояси
    • «Аравакашлик қилиб, қизимни ТошМИда ўқитдим». Аравакаш амаки ҳикояси
    • «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси
    • «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси
    • «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси
    • «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси
    • «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси
    • «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси
    • «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    24.04.2020, 20:40   Изоҳ (0)   107997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.