Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари тўғрисидаги битимни тасдиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатдан мақсад миграция оқимини тартибга солиш ва ҳар икки республика ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолиятининг олдини олиш ҳисобланади.

Шунингдек, меҳнат мигрантларига ўз меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати, касбий касалликка чалингани ёки соғлиғига етказилган бошқа зарар учун компенсация тўлаш, шунингдек, уларни тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари педагогик, тиббий ёки фармацевтик фаолияти билан шуғулланганда тегишли маълумотни олган шахслар меҳнат қилаётган давлат қонунчилигида белгиланган тартибда таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтади.

Аввалроқ Сенат раиси Танзила Норбоева ўзбекистонлик мигрантлар масаласида россиялик ҳамкасбидан ёрдам сўрагани, Россияда оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ташкил этилгани, Туркиянинг Истанбул шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам акцияси уюштирилгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди