Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Францияда бир сутка ичида 17 апрель ҳолатига кўра 761 нафар одам COVID-19’дан вафот этди ва мамлакатда коронавирус инфекцияси сабаб қайд этилган ўлимлар сони 18 681 тага етди. Бу ҳақда Франция соғлиқни сақлаш бош дирекцияси раҳбари Жером Саломон маълум қилган.

Фото: France 24

Фото: France 24

16 апрель куни мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 108 847 нафарни ташкил қилаётгани, 17 920 нафар киши касалликдан вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.

«Касалхоналар ва ижтимоий тиббиёт муассасаларида 2020 йил 1 мартидан бери коронавирусдан вафот этганлар сони 18 681 нафарни ташкил қилмоқда», – дея маълумот берган 17 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Саломон.

У касалхоналарда 11 478 нафар, ижтимоий тиббиёт муассасаларида эса 7203 нафар беморнинг касаллик сабаб жон берганини қайд этган.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Maкрoн коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган ижтимоий яккалаш тартибининг 11 майга қадар узайтирилганини эълон қилганди. Одамларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига қўйилган чекловлар 17 мартдан бери амалда бўлиб турибди. Францияда кафе, ресторан, кинотеатр, музей, маиший буюмлар дўконлари, ўқув муассасалари ёпиб қўйилган. 11 майдан кейин босқичма-босқич болалар боғчалари, мактаблар ва университетлар қайта очила бошлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат