• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Хитойнинг ўзи айбдор», «Бу Америка фитнаси». Коронавирус ва у келтириб чиқарган когнитив янглишишлар ҳақида

    Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши ортидан жамиятда кўплаб ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Булар иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётимизга катта таъсир этади. «Дарё» колумнисти Ўткирбек Холмирзаев коронавирус пайдо бўлиши ортидан жамият аъзоларида, уларнинг хулқ-атворида кузатилган айрим хулқий жараёнлар, когнитив янглишишлар ҳақида фикр юритади.

    Адолатли дунё ишончи ёхуд ҳаммасига ўзлари айбдорми?

    2020 йил январда Хитойда коронавирус тарқалгани ва ундан одамлар ўлаётгани ҳақидаги хабарлар келганида кўплаб кишилар бу касаллик келиб чиқишида хитойликлар ўзи айбдорлиги ва улар бунга муносиблиги ҳақида айтди. Аксар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хитойликларни айблаб, ўз қилмишлари учун жазо олаётгани ва бу адолатли эканини таъкидлаганининг гувоҳи бўлдик. Нега бунчалик ғайриинсоний муносабат?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Инсоннинг дунё адолатли экани, ҳар бир яхшилик рағбатлантирилиши ва ёмонлик жазоланиши ҳақидаги ишончи жуда кучли. Шу сабабли ҳам биз қашшоқлар, ОИTС билан касалланганлар ўз ҳолати учун ўзи айбдор эканига ишонамиз. Инсон онгининг ушбу когнитив хатоси фанда яхши ўрганилган. У инсоннинг дунё адолатли эканига ишониш туйғусига асосланади.

    М. Лернер ва К. Симмонс «Кузатувчининг айбсиз қурбонга реакцияси: ҳамдардлик ёки рад этиш?» номли илмий тадқиқотида бир гуруҳ аёллар кузатувчи сифатида бошқа бир тенгдош аёлнинг математик саволларга жавоб бериши, нотўғри жавоб берганда эса электр токи билан жазоланишини кузатиб боради. Аввалига кузатувчилар айбсиз азобланаётган қиз ҳақида қайғуради, ачинади. Бироқ экспериментнинг 2-сессиясида ток билан уриш давом этавергач, вазиятга таъсир ўтказолмаслигини англаган кузатувчилар азобланаётган қизнинг ташқи кўриниши, характери ҳақида салбий фикрлар билдиради – қурбонни «қадрсизлантириш ва рад этиш» жараёни бошланади.

    Тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, инсон бошқа бир киши қийин аҳволда қолганда, масалан, оғир касал бўлса, бахтсиз ҳодиса қурбони ёки қашшоқ бўлса, бу ҳолатга қурбоннинг ўзи сабабчи деб ўйлайди. Бундай хулосага эса инсоннинг адолатли дунёга фундаментал ишончи асос бўлади.

    Биз ишонамизки, дунё адолатли, агар хитойликлар (европаликлар, кореяликлар ва ҳоказо) тузалмас вирус билан касалланишса, бунга уларнинг ўзи сабабчи ва бу адолатли.

    Эмпатия

    Инсон ижтимоий мавжудот. Унинг мияси жамият бўлиб яшаш, жамият билан доимий ҳамкорлик қилишга ихтисослашган. Инсонлар жамиятга бирлашиб, ўзи учун мос ва қулай ҳаёт шароитини яратди. Бунда инсонга энг муҳим ҳиссиёт эмпатиядир. Сиз бирор фалокатга йўлиққан инсонга, масалан, оғир касалликка чалинган, террор ҳужуми қурбони бўлган инсонга ачинасиз, унга нисбатан ҳамдардлик ҳисси пайдо бўлади. Бу туйғу фанда эмпатия (empathy) деб аталади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айрим олимлар эмпатияни уч турга ажратади:

    Когнитив эмпатия – бирор кишининг аҳволи унинг қандай ҳиссиётларни бошдан кечираётганини унинг ўрнига ўзини қўйиб кўриш ёки бошқача шаклда инсон онги билан англаб етиладиган эмпатия (ҳамдардлик);

    Ҳиссий эмпатия – бирор кишининг аҳволи ва ундан келиб чиқадиган ҳиссиётларни ўзида ҳис қилиш, масалан, яқини террор ҳужумида йўқотган шахс каби қайғуга тушиш;

    Эмпатик қайғуриш – бошқа шахслар ҳақида қайғуриш ва уларга ёрдам беришга ундовчи ҳиссиёт.

    Айни эмпатия бизни бирлаштиради, бир-биримиз ҳақида қайғуришимиз инсонийлигимиз ўлчови сифатида кўрилади. Аслида ундай бўлмаса ҳам, эмпатия мутлақ эзгулик каби қилинади.

    Бироқ Хитой ва бошқа мамлакатларда вирус тарқалиб, одамлар (оддий хитойликлар) азоб чекканида, вафот этганида кўпчилик тармоқ фойдаланувчилари эмпатия билдирмади. Аксинча, хитойликлар (италияликлар, эронликлар ва ҳоказо) бунга муносиб, тарзидаги фикрлар кўпайди. Бунга сабаблардан бирини юқорида айтдик.

    Бошқаларнинг қийин аҳволига эмпатиясиз (ачинишсиз, ҳамдардликсиз), ҳатто қониқиш ҳисси билан қарашларга, қанчалик ғайритабиий туюлмасин, эмпатия туйғусининг ўзи сабабчи (фақат у бошқа шахсга қаратилган ва қарама-қарши қўйилган).

    Авваламбор, инсон эмпатияни «ўзиникилар»ига, уни бирлаштирувчи конструкцияларга нисбатан ҳис қилади. Масалан, миллатдоши, диндоши, яқин таниши, жамоадоши, маҳалладоши ва бошқа шаклдаги ўз ижтимоий доирасида. Бу инсоннинг бошқа инсон, ҳаттоки ҳайвонга ачинишини инкор қилмайди. Бироқ юқоридаги «ўзиникилар»га эмпатия билдириши оддий ачинишдан кучлироқ бўлиб, акс таъсир ҳам кўрсатади.

    Тадқиқот доирасида бир гуруҳ футбол мухлислари ўз севимли футбол жамоаси мухлислари ва рақиб жамоа мухлисларига электр токи билан жисмоний азоб берилишини кузатади. Кузатувчиларнинг икки гуруҳдаги азобланувчиларга нисбатан реакциялари, уларнинг миясидаги жараёнлар олимлар томонидан кузатиб борилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кузатувчи мухлислар ўз жамоаси мухлисларига берилган азоблардан таъсирланиб уларга ачинади, эмпатия ҳис этади ва ёрдам беришга тайёр бўлади. Рақиб жамоа мухлисларига азоб берилганини кузатганда эса эмпатия туйғуси тушиб кетади, аксинча, уларни рад қилиш ва азобидан қониқиш кўринади. Эмпатия фақатгина ўз жамоаси мухлисларига нисбатангина намоён бўлади.

    Қолаверса, «ўзимизникилар»га нисбатан эмпатия «бошқалар»га нисбатан нафрат ва агрессияни келтириб чиқариши, ҳиссий эмпатия меъёридан ошиб кетганда ножўя таъсирга эга бўлиши мумкин.  Масалан, «ўзимизникилар»га нисбатан ҳамдардлик ҳисси уларни шу аҳволга солган шахслар мансуб маданият (дин, милллат, ғоя) вакилларига нисбатан нафратни алангалатади.

    Бундан ташқари, бир қатор инсон хулқ-атворини ўрганувчи тадқиқотлар инсонлар ўзига ўхшамаган, бошқа ижтимоий қатлам, ёш, миллат, дин вакилларини ва умуман ўзига ўхшамаганларни дегуманизация қилиши, ўзлари каби тўлиқ одам сифатида кўрмасликлари ҳам бор гап.

    Шундай қилиб қуйидагиларга кўра айрим тармоқ фойдаланувчиларида хитойликларга нисбатан эмпатия эмас, нафрат вужудга келди:

    • «ўзиникилар»га (мусулмонларга, либералларга, суннийларга) бўлган ёмон муносабати туфайли эмпатия акс таъсир берди;
    • яна бир когнитив янглишиш «ўта умумийлаштириш» (Хитой ҳукумати ва барча Хитой аҳолиси умумийлаштирилиши);
    • уларни ўзларига ўхшаган тўлақонли одам деб ҳисобламаслик, қолоқ, бефаросат деб ўйлаш ва бошқа ўнлаб сабаблар.
    Фитна назарияси ёхуд апофения

    Инсон хаосдан тартибни, ўзаро боғлиқликни ажратиб олишни хоҳлайди, ҳар бир ҳодисани тушунишни истайди. Барча нарсадан маъно, доим тартибот ва тушунарли талқин қидиради. Жонсиз нарсаларни жонлантирамиз (масалан, принтер ишламай қолса, беихтиёр уни сўкамиз ёки урамиз, тоғларда, булутларда инсон юзи шаклини кўрамиз). Барча жараёнлардан ўзаро боғлиқлик ва маъно қидириш инсон онгининг табиий ва жуда зарурий фойдали хусусиятидир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо киши етарли билимга эга бўлмаганда ёки тушуниш учун энергия сарфлагиси келмаганда хусусият ножўя таъсир бериб, инсонда апофения – ўзаро боғлиқ бўлмаган нарсаларни асоссиз боғлаш орқали янги маънолар топиш каби когнитив симптом пайдо бўлади (баъзи психологлар уни шизофрениянинг бошланиши деб ҳисоблайди).

    Апофенияга энг машҳур мисоллар: бутун дунёни қандайдир бир гуруҳ кишилар (масонлар, англо-сакслар, яҳудийлар, 300 та танланганлар) ўзаро келишиб бошқариши, барча сиёсий ўзгаришлар уларнинг режаси билан бўлиши ҳақидаги, ОИTС мавжуд эмаслиги ва бошқа касалликлар, шунингдек, вакциналар бир гуруҳ фармацевтик компаниялар фитнаси экани ҳақидаги ва бошқа илмий ёки фактик асосга эга бўлмаган фикрлар киради.

    Аслида бирор ҳодисанинг сабабини, боғлиқликни топиш бу қийин ва кўп меҳнат талаб қиладиган нарса. Ҳодисаларга илмий тушунтиришлар ва асослар қидиришдан кўра фитна назарияси орқали тушуниш осонроқ ва тежамкорроқ. Масалан, касалликларни фармасевтик компаниялар тарқатади деб ишониш сабаби бунга бирор далил борлиги эмас. Бу қулай, ахир касалликни даволаш учун дорини ким сотади ва фойда кўради. Жавоб тайёр, барчасининг сабаби шундай компаниялар. Энди касаллик учун ҳеч бўлмаса кимдан нафратланишни биламиз ва бу бизга психологик роҳат беради.

    Шу каби коронавирусни ҳам Хитой, АҚШ, яҳудийлар ва бошқа бир гуруҳ кишилар яратиб, атайлаб тарқатгани ҳақида фикрлар тарқалди. Албатта, бунга етарли далиллар бўлса бошқа гап, уни қабул қилиш мумкин. Лекин гап ҳақиқатни аниқлашда эмас. Бизнинг когнитив хатомиз асли йўқ нарсаларни ўйлаб топиш, турли бир-бирига боғлиқ бўлмаган нарсалар ўртасида боғлиқлик кўриш ва уларни жонлантиришдир. Бу эса жуда қизиқ хусусиятимиз бўлиб, уни салбий деб айтолмаймиз. Зеро шундай ўзаро боғлиқлик қидириш хусусиятимиз ижодкорлик фаолиятимизни рағбатлантиради. Фақатгина онгимизнинг ушбу хусусияти апофенияга айланиб кетмаслигини назорат қилишимиз керак.

    Юқорида айтиб ўтилган когнитив янглишишлар деярли барча инсонларга хосдир. Лекин инсон хулқ-атвори мураккаб ҳодиса бўлиб, уни ўрганиб бориш, когнитив янглишишлар оқибатида нафрат, агрессия ва бошқа нохуш ҳодисаларга йўл қўймаслик учун лозим. Инсон ижтимоий мавжудот экан, у жамият бўлиб, ўзаро ҳамкорлик қилиб яшаши лозим. Коронавирус ҳодисасининг ўзи ва унинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий салбий оқибатларини инсонларнинг бирлашуви ва ҳамкорлиги билангина енгиш мумкин.

    Унутманг, қийин аҳволдаги шахс бу аҳволига доим ҳам ўзи сабабчи эмас, унга ёрдам беринг, ҳамдард бўлинг. Қийин аҳволдаги шахс сизнинг яқинингиз, миллатдошингиз, диндошингиз, жамоадошингиз бўлмаслиги мумкин, лекин у инсон ва инсоният жамияти аъзоси, сиз билан бир хил ва тенг. Қайсидир давлат ва гуруҳлар, корпорациялар қудратлидир, кўпгина жараёнларни назорат қилар, лекин етарли далил йўқ экан ҳодисалар уларнинг режаси ва фитнаси эмас, тасодиф ёки бошқа сабаблар натижаси ҳисобланади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    16.04.2020, 17:46   Изоҳ (0)   243783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.