Америка аэрокосмик агентлиги (NASA) «Артемида» дастури бўйича инсонлар иштирокида Ойда узоқ муддатли миссияни амалга оширишга мўлжалланган концепциянинг деталларини эълон қилди, деб ёзади TechCrunch.
NASA ҳужжатида астронавтнинг Ойда узоқ муддат қолишини таъминлаш имконини берадиган инфратузилма элементлари ҳақида ёзилган.
Хусусан, гап электр таъминоти тизими, мобил яшаш модули, асосан, Ой юзасида жойлашган яшаш модули, шунингдек, Ойда юришга мўлжалланган «вездеход» ҳақида кетмоқда.
Яшаш учун яроқли бўлган платформа Ой бўйлаб 45 кунгача сафар қилиш имконини беради. Ернинг табиий йўлдоши юзасидаги доимий модуль бир вақтнинг ўзида тўрт кишини ўзига сиғдира олади.
Ой атрофидаги Gateway станцияси Ой юзасини ўрганишда бевосита иштирок этмайдиганлар учун асосий база сифатида қаралмоқда.
«Вездеход» эса очиқ кабинага эга роботлаштирилган ҳолда бошқарилувчи ровер — скафандр кийган ҳолда унинг ёрдамида яқин масофага ҳаракатланиш мумкин.
Мавзуга доир: