Бразилиялик афсонавий футболчи Пеленинг укаси Зека Насименту 77 ёшида вафот этди, дея хабар қилмоқда Globo Esporte.

Фото: Twitter

Пеледан икки ёш кичик бўлган Зека бир неча йиллар мобайнида простата бези саратони билан курашётганди. У 1961 ва 1962 йиллар мобайнида «Сантос»да тўп сурган. Мазкур вақт ичида 15 ўйинда қатнашиб, 4 голга муаллифлик қилган. Кейинчалик Зека футболчилик фаолиятини якунлаб, оилавий бизнесда ишлашни бошлади.

Таъкидланишича, дафн маросими 26 март, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!