АҚШнинг Пенсильвания штатида 1920 йиллардан 1970 йилларга қадар ишлаб чиқарилган ретро-автомобиллардан иборат улкан омбор топилди, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Business Insider нашрининг ёзишича, ушбу автомобилларнинг эгаси 2018 йилда вафот этган. Шундан сўнг, марҳумнинг қариндошлари кўпчилик бехабар бўлган омборни топиб олишган.

Эркак 1961 йилдан бошлаб автомобилларни коллекция қилишни бошлаган ва 90 йиллар охирига қадар омборини машиналар билан тўлдириб келган. Марҳум коллекционер аниқ бир маркадаги моделларни эмас, ўзига ёққан машиналарни йиғиш билан шуғулланган.

У ҳатто ўрмон яқинидан 3,5 гектарга тенг алоҳида жой ҳам сотиб олиб, у ерда ўз автомобиллари учун омбор қуришга уринган. Коллекциядан асосан Американинг классик автомобиллари ўрин олган, бироқ иккита Volkswagen Beetle ҳам бор.

Омбордан жами 50 та автомобиль топилган. Бундан ташқари бутун омбор ушбу машиналарнинг турли эҳтиёт қисмлари билан тўлиб-тошган. Марҳумнинг оиласи машиналарни сотиш учун YouTube’даги IronTrap Garage каналига мурожаат қилган — эндиликда машиналар аукцион учун тайёрланмоқда.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган омбордан ўнлаб янги Ford Excursion моделларидан иборат партия топилгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor