Dream City Development компанияси серқуёш Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ва меҳмонларини баҳорий байрам Наврўз билан қутлайди ҳамда тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилайди.

Ушбу илиқ баҳорий кунда Dream City компанияси барчага туганмас бахт, хотиржамлик, эзгулик, муҳаббат, фаровонлик ва барча орзуларини ижобатини тилаб қолади. Компания чин дилдан қувонч ва бойлик, мустаҳкам соғлиқ ва бахт, ишонч ҳамда кўтаринки кайфият тилайди.

Ҳар доим баҳорнинг келиши инсонлар ҳаётида энг қувончли ва ёрқин ходиса бўлган. Кўплаб халқларда баҳор доимо табиатнинг уйғониши, ҳаёт тантанаси, янги умидлар  ва серҳосил йилнинг келиши ҳисобланади.

Наврўз— оддий байрам ёки кўп асрлик анъана эмас, у янги бошланишни ўзида ифода этади. Бу байрам ёрқин умидлар, саҳоват ва қувонч рамзи. Гўё қадим анъана ва ажиб афсоналардек бу баҳор, айни байрам ҳаммамиз учун янги йўлни бошланиши бўлсин, кўнлингизни кенг очиб ва ҳаётий режаларингизни амалга ошириб яшанг! Қалбингизда янада эзгулик, яқинларингиз билан тотувлик, катталарга хурмат ва кичикларга иззат туйғулари ёр бўлсин!

Dream City чин дилдан барча оилаларда тотувлик, фаровонлик, болаларнинг шодон кулгуси, баракали дастурхон ва ободлик бўлишини тилайди. Компания барчангизга билдирилган ишонч, эътибор ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Реклама ҳуқуқи асосида.