• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғайриоддий Калигула — абадий шармандалик рамзига айланган Рим императори

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов анъанавий тарих рукнида Рим тарихида ўчмас из қолдирган ғайриоддий Калигула ҳақида ҳикоя қилади.

    Рим императори Тиберий жияни Германикни ворис фарзанд сифатида асраб олди. Бу танлов жуда муваффақиятли эди, чунки Германик ўзини яхши ҳарбий раҳбар ва тажрибали сиёсатчи сифатида кўрсатди. Ундан яхши император чиқарди, аммо тақдир жуда инжиқ. Германик милодий 19 йилда 34 ёшида Антиохияда вафот этади. Тарихчилар томонидан унинг заҳарлангани тахмин қилинади. У вақтларда бундай ишлар оддий ҳол эди.

    Германикнинг 9 фарзанди бор эди. Учинчи ўғлига Гай Юлий Цезарь Калигула деб исм қўйди. У император Калигула сифатида тарихга кирди.

    Фото: Wikipedia

    Германикнинг тўнғич ўғли Нерон 31 йилда ўлди. 33 йилда иккинчи ўғли Друз ҳалок бўлди. Бу ёшлар сарой фитналари натижасида дунёни тарк этди. Аммо Калигула омадли чиқди. У акаларидан анча ёш эди ҳамда Тиберийнинг онаси ҳимояси ва қарамоғида бўлди.

    Бу аёл ёш йигитни кекса император даврида вақтинчалик бошқарувчи ролини бажарган Луций Элий Сеяннинг қонли фитналаридан ҳимоя қилди. 31 йилнинг октябрида Сеян қатл этилди ва 37 йил 18 март куни Гай Юлий Цезарь Калигула император деб эълон қилинди.

    Янги император

    Тиберий ўз ворисини танлашда узоқ вақт иккиланиб қолди. Калигула ёки Гемеллдан (Друзнинг ўғли) қай бирига ҳокимият берилишини ҳал қила олмади. Биринчиси, претор Макрон томонидан қўллаб-қувватланди. Бу эса 77 ёшли император танловини белгилаб берди. Аммо Тиберий айёрона ҳаракат қилди, унинг хоҳиши билан иккаласи ҳам ворис этиб тайинлади.

    Тиберийнинг ўлимидан кейин Гемелла ҳам жуда тез орада ўлдирилди ва мамлакатдаги бутун куч Калигуланинг қўлига ўтди. Сенат расмий равишда унга барча ваколатни берди ва Калигула Рим империясининг қонуний императорига айланди. Рим фуқаролари орасида машҳурликка эришмоқчи бўлган янги ҳукмдор, аввалига Тиберийнинг сиёсати билан таққослаганда юмшоқроқ ва инсонпарвар сиёсатни олиб борди.

    У Сенатга ҳар томонлама ўз ҳурматини намоён қилишни бошлади, кичик ҳокимият вакилларига ҳам катта ҳуқуқлар берди. Император буюклигини ҳақорат қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди ва қонун остида қамалганларнинг барчасига амнистия берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia
    Калигула ва унинг онаси Агриппина

    Агар Тиберий фитнадан қўрқиб ўз қариндошларини шафқатсизларча йўқ қилган бўлса, янги император бошқача йўл тутди. У онаси Агриппина ва акаси Нероннинг хокини Римга олиб келишни буюрди. Улар Август мақбарасида дафн этилди. Друзнинг хоки эса топилмади, аммо унинг хотирасига кенотаф (майитсиз қабр тоши) ўрнатилди. Бу ҳаракатларнинг барчаси Римнинг янги ҳукмдорининг халқ олдидаги обрўсини оширишга хизмат қилди.

    Халққа нон ва томоша керак

    Аммо ҳар қандай императорга керак бўладиган асосий нарса халқнинг қўллаб-қувватлаши эди. Тиберий жуда тежамкор одам бўлган. У турли кўнгилочар байрамлар учун пулни жуда кам сарфларди. Унинг вориси эса дарҳол қўлини давлат хазинасига ташлади, олтин ва кумуш тангаларни назоратсиз сарфлашни бошлади. У легионерлар (ёлланма жангчилар)га катта пул мукофоти ажратди, одамлар учун турли кўнгилочар тадбирларни ташкил қила бошлади.

    Циркларда гладиаторлар жанги, от аравалари пойгалари ва театр намойишлари уюштирилди. Одамларга жуда кўп миқдорда нон ва томоша берилди. Оқибатда, бир йилдан камроқ вақт ичида хазина бўшаб қолди. 37 йилнинг октябрида императорнинг ўзи қаттиқ касал бўлиб қолди. Римликлар бу ҳақда билиб, император саройи ёнига йиғилди ва бир неча кун мотам тутди. Императорнинг соғлиғи яхшиланганида халқнинг қувончи чексиз эди.

    Касалликдан тузалиб ўзгарган ҳукмдор

    Римнинг учинчи императори нима билан касал бўлгани номаълум, аммо тузалганидан сўнг у ёмон томонга ўзгарди. Афтидан, касалликдан кейин у турли хил жисмоний ва ақлий заифликларга дуч келган, аммо асосий нарса хазинада пул етишмаслиги эди. Бироқ мамлакатда байрамлар аллақачон тизимга айланиб улгурган ва шунинг учун у ҳар қандай йўл билан пул топишга мажбур бўлди.

    Римда буюкликни ҳақоратлаганлар устидан жараёнлар қайта бошланди. Натижада улар бой одамларни айблашди, қувғин қилишди ва мол-мулкларини мусодара қилдилар. Империяда золимлик бошланди ва императорнинг ўзи ҳам ақлсиз ва қўрқоқ бўлиб қолди. Унга ҳамма жойда фитна ва душманлар бордек туюла бошлади.

    Фото: Wikipedia

    Император уни ҳокимият тепасига олиб келган претор Макронни ўзини тик турган қиличга ташлаб ўлдиришга, унинг севган хотини Эннияни эса заҳар ичишга мажбур қилди. Улар ўлгач, Калигула уларнинг болаларини ҳам ўлдиришни буюрди. У ҳокимиятни шу қадар эгаллаб олган эдики, ўзини Худо деб ўйларди, Сенат ва одамларга унга фақат худоларгагина қилинадиган қурбонликларни бағишлашни буюрди.

    Рим ҳукмдори исрофгарчилик ва пулни бемаъни сарфлаши билан ажралиб турарди, шунинг учун ҳам ғазнага кўп ва янада кўпроқ пуллар талаб қиларди. Император бой одамлар бойликларининг бир қисмини олишни буюрди ва буни тенгсизликка қарши кураш билан изоҳлади. Ақлдан озган ҳукмдорнинг ҳар бир қарорига рози бўлган Сенат, ўз шарафини сўнгги томчиларигача йўқотди. Кунора бўладиган гладиатор жанглари ва байрамлар ҳатто оломонни зериктирди. Томошаларга кун сайин камроқ одамлар кела бошлади, бу эса императорнинг ғазабини келтирарди.

    Калигула ўз хирси завқини қондириш мақсадида кўзига чиройли кўринган зодагон одамларнинг аёлларини ўғирлаб зўрларди. У ҳатто ўзининг учта опа-сингиллари билан ҳам жисмоний яқинлик қилиш каби қабиҳ ишларни амалга оширди. Улардан бири — Друзилла вафот этганида, Калигула мамлакатда шундай мотам эълон қилдики, унинг давомида ҳар қандай қувончни намойиш қилганки инсон қатл қилинди.

    Афсоналарга кўра, император ўз отини сенатор этиб тайинлаган. Айтилишича, Калигула ўз отининг номидан ҳам одамларни зиёфатларга таклиф қилган. Бир марта ҳукмдор ҳатто денгизлар худоси — Посейдонга қарши уруш эълон қилган ва шундан сўнг у ўз аскарларига найзаларини сувга отишни буюрган.

    Британияга сохта юриш

    У шимолга, Галлия ва Германияга боришга қарор қилди ва ўша ердан Британияга қарши юриш бошлади. Рим ҳукмдори 39 йилнинг сентябрь ойида Корнелий Гней қўмондонлиги остидаги Рим ҳарбий гарнизони жойлашган Рейн чегарасига етиб келди. Император Гнейни фитнада айблади ва қатл қилишни буюрди. Ўша йилнинг декабрь ойида у Лугдунум (замонавий Лион) шаҳрига борди ва у ерда бир неча ойни ўйин-кулги ва зиёфатларда ўтказди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia
    Рим империяси ҳудудида Калигула даврида юз берган ўзгаришлар.

    40 йилнинг ёзида Калигула ўз легионлари билан сув кечиб Британияга ўтиш учун Па-де-Кале шаҳрига яқинлашди. Бироқ ноаниқ сабабларга кўра кечиб ўтиш амалга оширилмади. Рим армияси орқага чекинди ва 40 йилнинг август ойида император Римга қайтди. Фитналардан қўрққани сабабли у абадий шаҳарни узоқ вақтга тарк этишга журъат эта олмаганди. Аммо пойтахтга қайтиш жуда дабдабали тарзда ўтди. Бу дабдабани кўрган одамлар, Римга Британияни забт этганлар қайтяпти деб ўйлаши мумкин эди.

    Римда узоқ вақт йўқ бўлгани сабабли ҳукмдор ўз атрофини бутунлай ўзгартириб юборди ва унда зодагон римликлардан бирортасини қолдирмади. Шу орқали зодагонларга ишонмаслигини ва шунинг учун уларни таъқиб қилишни давом эттиришини таъкидлади. Императорни паст даражадаги одамлар қуршаб олган эди. Ҳаттоки шахсий хизматчиси Геликон ҳам катта таъсирга эга бўлишни бошлади. У императорга маслаҳат берарди ва ташриф буюрувчиларнинг киришини назорат қиларди.

    Фитна

    Буларнинг барчаси 40 йилларнинг кузидаги фитнага олиб келди. Унинг бошида 4 та сенатор турган. Аммо фитна фош бўлиб, фитначилар қатл этилди. Шундан сўнг одамларни ишончсиз чақувлар билан ҳам жазолаш кучайиб кетди, жаллодлар эса кечаю кундуз ишладилар. Сенат бу қонунсизликларнинг барчасига юмшоқлик билан бардош берди. Ҳаттоки бир сафар сенаторларнинг ўзлари, ҳамкасби Скрибонийни ўлдирди. Уни чақимчи Протоген императорнинг душмани деб атаган эди.

    Энг қаттиқ таъқиб остида Римнинг чавандозлар синфи бўлди, чунки бу одамларнинг бойликлари Рим ҳукмдори учун жуда зарур эди. Янги солиқлар ва йиғимлар жорий этилди. Солиқни ҳаммоллардан тортиб, фоҳишахона эгаларига қадар ҳамма тўлади. Вазият кескин тус ола бошлади ва император соқчилар таркибини бир неча когорталарга кўпайтирди. Кенгайтирилган хавфсизлик чораларисиз у бошқа жойларда кўринмас эди.

    Императорнинг ўлдирилиши

    40 йилнинг декабрида янги фитна пайдо бўлди. Бу фитначиларнинг бошида Кассий Херей турган эди, аммо унинг орқасида ҳам бир гуруҳ нуфузли Рим сенаторлари турган. Қатллардан, мусодара, талон-торож ва хўрлашлардан чарчаган кўплаб зодагонлар бош фитначига қўшилдилар. Бир-бирини таниб олиш учун ишлатиладиган парол «эркинлик» сўзи эди.

    Калигуланинг ўлдирилиши 41 йилнинг 24 январь кунига режалаштирилганди. Шу куни император театрда бўлиши, пешиндан кейин эса овқатланиш учун саройга бориши керак эди. Унга айнан саройга борадиган йўлда суиқасд қилиш режалаштирилганди. Унинг ёнида соқчилар жуда кам эди. Йўлда император актёрларни кўриб қолади ва улар билан гаплашиш учун тўхтайди.

    Бу пайтда фитначилар соқчиларни орқага итариб, императорга қилич билан ҳужум қилишган ва унга 30 га яқин жароҳат етказишган. Қасос олинди, аммо бу фақат император ўлими билан чекланмади. Худди шу куни фитначилар унинг хотини Сезония ва 11 ойлик қизи Юлия Друзилани ўлдирди. Шундай қилиб империяни 4 йилдан озроқ бошқарган шафқатсиз ҳукмдорнинг ҳаёт йўли тугади.

    Оддий Рим халқи золимнинг ўлимига хурсанд бўлмади. Чунки у ҳали ҳам одамлар орасида машҳур эди, аммо янги солиқлар аллақачон унинг обрўйига путур етказа бошлаган эди. Калигуланинг амакиси Клавдий янги император деб эълон қилинди.

    Ғайриоддий инсон бўлган Калигула римликлар томонидан абадий шармандалик рамзига айлантирилди. Унинг хотираси лаънатланди ва унинг номи барча ёдгорликлардан ўчириб ташланди. У ўз ҳокимиятидан ўзини йўқотиб қўйган даҳшатли, такаббур шахс эди. Учинчи Рим императори Худо ролини ўйнашга ҳаракат қилди, аммо бу ролга рози бўлмаган оддий одамлар томонидан ўлдирилди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    18.03.2020, 22:11   Изоҳ (0)   51134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.