Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Сайлаубой Мамбетқодиров Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди.
«Адлия янгиликлари» Telegram каналининг ёзишича, Сайлаубой Мамбетқодиров 1980 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини, 2004 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини магистратура бўлимини, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Мўйноқ туман марказий касалхонасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, 2004—2008 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.
Мамбетқодиров 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)