Қўшни давлатлардан ўқиши кўчирилаётган талабаларнинг ОТМлар бўйича тақсимоти маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Унга кўра, энг кўп талаба қабули Термиз (4 822), Андижон (3 661) ва Фарғона давлат университетларига (3 169) бўлиши белгиланган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароларининг қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириши учун жами 80 та ОТМга квоталар белгилаб берилган.
Бунда жами 36 минг 400 нафардан кўпроқ талабага ўқишини кўчиришга рухсат берилди.
Изоҳ (0)