«Дарё» таҳририятига Навоий вилояти Конимех туманида истиқомат қилувчи Камила Сарсенбаева мурожаат қилиб, оққон хасталигига чалинган фарзанди Мақпал Кадирова учун моддий ёрдам сўраган.

Фото: «Xabardor.uz»

15 яшар Мақпал Кадирова ноябрдан буён ўткир лейкоз – оққон хасталиги билан курашиб келмоқда. Отаси Алтинбек аканинг айтишича, қизи Мақпалнинг оғир хасталиги шундоғам қийинчилик билан кун кўраётган оила аҳволини янада оғирлаштирган.

«Уч-тўртта қорамолим бор эди. Бир ой ичида ҳаммасини сотиб дори-дармонга ишлатдик. Кимётерапия муолажаларининг бир мартаси учун уч миллион сўм атрофида пул кетяпти,» — дейди Алтинбек ака.

Фото: «Дарё»

Мақпал Кадирова айни пайтда овулдаги ўрта мактабнинг 8-синфида ўқийди. Энг катта орзуси — аъло баҳоларга ўқиб, келажакда ўқитувчи бўлиш. Бироқ хасталик сабаб орзулари армон бўлишидан қўрқяпти.

Барча саховатли юртдошларимиздан 15 ёшли Мақпал Кадированинг соғайиб кетишида ёрдам беришларини сўраймиз.

Мақпал Кадировага хайрия қилмоқчи бўлганлар учун маълумот:

Онаси Камила Сарсенбаева  номига очилган пластик карта орқали:

«Агробанк» — 8600 0424 34 71 40 84

Отасининг паспорт маълумотлари:

Жумаев Алтинбек 

АА 422 75 88

Отасининг телефон рақами:

+998 93 435  51  89