АҚШ президентининг собиқ ёрдамчиси ва ҳозирда Оқ уйнинг кадрлар билан ишлаш бошқармасининг янги раҳбари Жонни Маккенти федерал идоралар вакиллари билан танишув учрашувини ўтказиб, унда у Дональд Трампнинг «рақиби» бўлган АҚШ ҳукумати амалдорлари рўйхатини тузишни топширди.

Фото: AFP

«РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда музокара жараёни ҳақида маълумотга эга 3 та манбага таяниб Axios агентлиги хабар берган.

Қайд этилишича, учрашув давомида Маккенти Трампнинг ҳозирги сиёсатига очиқчасига қарши гапирадиган амалдорларнинг лавозимлари оширилмасдан қолдириши ҳақида огоҳлантирган.

Тахминларга кўра, кардлар таркибидаги ўзгаришлар, ноябрь ойидан сўнг ва Трамп сайловларда ғалаба қозонсагина амалга оширилади.