Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 февраль, душанба куни, 27 ёшли фуқаро А.А. Ўрта Чирчиқ тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли Matiz русумли автомашина номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилганлигини билдирган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

А.А.нинг аризасига асосан, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 29 ёшли Б.Я. содир этганлиги аниқланиб, Ўрта Чирчиқ тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидан ўтган Нурафшон—Тошкент автомобиль йўлининг 11-километрида Matiz билан бирга қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь