Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёлик Анвар Жавҳаров 1998 йилдан бери ҳужжатларда «ўлган» деб қайд этилгани етмагандек, энди фирибгарликда ҳам айбланяпти. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: Қашқадарё ИИБ

Фото: Қашқадарё ИИБ

Матбуот брифингида таъкидланишича, Анвар Жавҳаров турмуш ўртоғи Шаҳодат Шарипова устидан мутасадди ташкилотларга шикоят қилиб, ундан пул ундиришни мақсад қилган. Бу ҳақда унинг қизлари шундай кўрсатма берган.

Таъкидланишича, Анвар Жавҳаровнинг «турмуш ўртоғим нотариус ходими билан келишиб, менинг имзомни сохталаштирган ва уйларимни сотиб юборган», деган важи асоссиз деб топилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Матбуот брифингида иштирок этган мутасаддилар «Дарё» мухбирининг «Анвар Жавҳаров 1998 йилдан бери ўлган деган тамғада яшагани етмагандек, энди фирибгар деган номни ҳам олаяптими?», деган саволига аниқ жавоб бермади.

Уларнинг таъкидлашича, Анвар Жавҳаровнинг «ўлганлиги» ҳақидаги ҳужжат сохта.

ИИБ ахборот хизматининг айтишича, Анвар Жавҳаровнинг ўлгани ёзилган ҳужжатни ФҲДЁ ходимлари бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли қашқадарёлик Анвар Жавҳаров ўзининг тирик эканлигини исботлашга ҳаракат қилаётгани, аммо ҳужжатларда аллақачон вафот этгани ёзилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди