«Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида 21 январь, сешанба куни Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалабага эришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 61-дақиқада Алишер Жалилов тожикистонликларни олдинга олиб чиқди. Унинг узоқ масофадан берган зарбасини Игнатий Нестеров қайтара олмади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Локомотив» иккинчи саралаш босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди.
ОЧЛ—2020
Плей-офф босқичи
21 январь, сешанба
«Локомотив» Ўзбекистон — «Истиқлол» Тожикистон 0:1
Гол: 0:1 — 61 Алишер ЖалиловЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)