UFC промоушени Тошкент вақти билан 19 январь тонгида Лас-Вегасда UFC 246 мусобақасини ўтказди.

Фото: Twitter

Мусобақанинг асосий жанги Конор Макгрегор (21-4) ҳамда Дональд Серроне (36-13) ўртасида кечди. Узоқ кутилган жанг 1 раунд ҳам давом этмади. Конор 40-сонияда рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, бу Конор учун MMA’даги 22-ғалаба бўлди. Серроне эса фаолиятидаги 14-мағлубиятини қабул қилиб олди.