Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» саройи яқинида 9 январь оқшомида юз берган йўл-трнасопрт ҳодисаси оқибатида автомобиль ёниб кетди. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ёнғин BМW ва Gentra автомобиллари тўқнашувидан сўнг келиб чиққан; Lacetti автомобили тўлиқ ёниб кетган. Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, Lacetti’да бўлган фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилганича йўқ.