Эрондаги «Бушер» атом электр станцияси яқинида 4,9 ва 4,5 магнитудали иккита иккита зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати (USGS) маълум қилди, дея хабар беради TJournal.
4,9 магнитудали ер силкиниши Тошкент вақти билан соат 7:20 да содир бўлган. Зилзила эпимаркази Боразжон шаҳридан 10 километр жануби-шарқда, ер силкиниши ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
4,5 магнитудали иккинчи зилзила Тошкент вақти билан соат 8:19 да рўй берди. Эпимарказ Боразжон шаҳридан 17 километр жануби-шарқда, зилзила ўчоғи эса 10 километр чуқурликда бўлган.
«Бушер» атом электр станцияси зилзилалар қайд этилган жойдан 48 километр узоқликда жойлашган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)