Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон АҚШнинг Ироқдаги коалицион кучлари объектларига ҳужум қилгани Пентагон томонидан тасдиқланди. АҚШ мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Жонатан Хоффманнинг маълум қилишича, иккита ҳарбий объектга ўндан ортиқ ракета учирилган.

«Ушбу ракеталар Эрондан учирилгани ва АҚШ ҳарбий ва коалицион ходимлари жойлашган Ироқдаги камида иккита — Асад ва Арбил ҳарбий базаларига қаратилгани аниқ», — деди Хоффман.

Унинг сўзларига кўра, Америка базалари юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида турибди, боиси улар режалаштирилаётган ҳужумлар ҳақида олдиндан бохабар эди. Ҳозирда Пентагон етказилган зарарнинг дастлабки ҳисоб-китобини қилмоқда.

«Вазиятдан ва жавобимиздан келиб чиқиб, биз минтақадаги ходимларимиз, АҚШнинг ҳамкорлари ва иттифоқчиларини муҳофаза қилиш бўйича барча зарурий чораларни кўрамиз», — дея қўшимча қилди АҚШ вакили.

CNN телеканалининг ўз манбасига асосланиб хабар беришича, ракета зарбасидан сўнг Вашингтон ва Бағдод «энг олий даражада» маслаҳатлашув олиб бормоқда.

Айни вақтда, Эроннинг Tasnim агентлиги биринчи ракеталаридан тахминан бир ярим соат ўтиб, Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига яна ракета зарбалари берилгани ҳақида хабар тарқатди.

Эроннинг Press TV телеканали хабарига кўра, ушбу ракета зарбалари учун жавобгарликни Эрон Исломий инқилоб муҳофизлари корпуси ўз зиммасига олган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Россияда мушакбозликдан келиб чиққан ёнғин, Лондонда 12 минг одам ўлимига сабаб бўлган «Буюк смог» ва Москвадаги Нажоткор Масиҳ черковининг портлатилиши. Кун хроно...
Дунё
Доғистонда Каспий денгизи қирғоқларида 2500 та ўлик тюлен топилди (видео)
Маҳаллий
Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилди