Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказаётган пайт вилоятдаги аксарият журналист ва блогерлар кўчада қолган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: Ситора Қаҳҳорзода

Фото: Ситора Қаҳҳорзода

Маълум бўлишича, 6 январь, душанба куни вилоят ҳокимлигида журналист ва блогерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтиши айтилган. Аммо брифингга вилоятнинг аксарият журналист ва блогерлари киритилмаган.

— Ҳоким журналист ва блогерлар учун брифинг ўтказади деб эълон беришганди, аммо аксарият журналист ва блогерлар бу пайт кўчада ўтирдик, — дейди журналист Гулилайло Тугалова. — Соат 13:50 да айтилган жойга келдик. Аммо эшик ёпиқ экан. 14:20 гача кутдик. Натижа бўлмагач, ҳокимлик қабул бўлимига бордик. 10 нафар журналист ва блогер брифингга киришимиз лозимлигини айтдик.

Фото: Ситора Қаҳҳорзода

Фото: Ситора Қаҳҳорзода

Брифинг пайти кўчада қолган журналист ва блогерларнинг айтишича, брифинг соат 13:30 да бошланган.

— Брифинг журналист ва блогерлар учунми ёки ҳокимият ходимлари учунми, бундай тартибда брифинг ўтказиб, кўзбўямачилик қилиш кимга керак, — дейди журналист Ситора Қаҳҳарзода.

Брифингга қатнашган журналистларнинг айтишича, ичкарига кираётган ОАВ ходимларининг телефони ва диктофони олиб қўйилган.

Фото: Умид Нормуродов

Фото: Умид Нормуродов

— Брифингнинг бошланиш вақти АОКАнинг вилоят масъуллари томонидан соат 14:00 дейилганди, аммо қўриқлаш ходимлари брифинг 13:30 да бошланган дейишди, — дейди журналист Бекзод Назаров. — Рўйхатга олиш вақти фалон пайти тугайди дейишганда биз ўшанга қараб иш кўрардик. Аламлиси, биз брифинг учун келиб, брифинг тугагунга қадар бир соат кўчада ўтирдик.

Блогер Самандар Арабов айтилган манзилга соат 13:00 да келганини, аммо барча эшиклар ёпиқ эканлигини айтмоқда.

— Соат 13:00 да ҳокимиятга келдим, аввал ҳокимият биносининг орқа томонидаги залга, кейин олди томонидаги залга ўтдим, аммо залга кириш эшиклари ёпиқ экан, — дейди блогер Самандар Арабов. — Совуқда кўчада ўтирдик.

Брифингда қатнашган саноқли журналист ва блогерларнинг маълумот беришича, баъзи ОАВ ходимларига қўл телефонларию, диктофон олиб киришга рухсат берилган.

Фото: Умид Нормуродов

Фото: Умид Нормуродов

— Мен интернет журналисти сифатида олинган маълумотни имкон қадар тез ўқувчиларга етказишни истайман, аммо брифингга на телефон, на диктофон олиб киришга рухсат беришди, — дейди Nasafnews журналисти Хуршида Узоқова. — Лекин казо-казо ОАВларга бу тақиқ амал қилмайди. Бу табақалашку. Нега ОАВларни бир-биридан бундай ажратишади?

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевга ҳолатни изоҳлашича, кўчада қолган журналист ва блогерлар брифингга кечикиб келган. Аммо брифинг журналист ва блогерлар учун.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)