Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 78-Термиз сайлов округи «Дарё»да 5 январь куни эълон қилинган «Сурхондарёдаги Сайлов кодекси талаблари бузилгани рад этилганди. Аммо раддиядаги фактлар ишонарли эмас» сарлавҳали материалга расмий муносабат билдирди. Расмий муносабатнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Ҳақиқатан ҳам 14 декабрь куни 78-Термиз округ сайлов комиссияси томонидан 14-сонли қарори қабул қилинган ва 260-участка сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритилиб, номзодга бевосита буйсунувчи, яъни 8-мактаб ходимлари комиссия таркибидан чиқарилган.

Мақоладаги ҳолатлар юзасидан 8-мактаб ўқитувчиси З.Расулов билан суҳбатлашилганда, у 16 декабрь куни иш вақтидан ташқари кечки пайтда номаълум шахс унга телефон қилгани, ўзини таништирмагани, бу вақтда Шеробод туманидан Термиз шаҳрига қайтаётганлиги ва чарчоқ сабабли ўзининг стресс ҳолатда эканлигини маълум қилиб, қўлида янги маълумот йўқлиги сабабли вазиятдан чиқиш учун, саволларга эътибор бермай, эски ва нотўғри маълумотларни айтганини таъкидлади.

Участка сайлов комиссияси раиси М.Ориповага 78-Термиз сайлов огруги томонидан мандат берилган, бироқ у 22 декабрь куни тақмаган. Шунингдек, З.Расулов 8-мактаб ҳудудида жойлашган 260-сайлов участкасида ташкилий ишларга, яъни сайловга келган сайловчиларга қулайликлар яратиш учун 260-участка сайлов комиссияси раиси М.Орипованинг илтимосига кўра келган ва сайлов жараёнига аралашмаган. Шу куни З.Расуловнинг бўйнида сайлов участкаси раисининг мандати эмас, балки 8-мактаб навбатчисининг биркаси (бейжик) бўлган.

Бундан ташқари, «‘Турон’ маҳалла фуқаролар йиғини раисига бевосита бўйсунувчи ходимларнинг участка сайлов комиссияси таркибидаги фаолияти ҳақида лом-мим демаган»и масаласи бўйича комиссия таркибига «Турон» МФЙ раисига бевосита бўйсунувчи бирорта шахс аъзо сифатида киритилмаган. Жумладан, комиссия таркибига киритилган маҳалла фаоллари ва ишсиз фуқаролар «Турон» МФЙ раисига бевосита бўйсунмайди ёки МФЙ раиси уларга иш берувчи ҳисобланмайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь