Бухоро вилоятининг Пешку тумани «Жонгелди» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 январь куни соат тахминан 18:10 да икки кишининг ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

26 ёшли ҳайдовчи Ф.Н. Cobalt’ни 4Р-61 йўли бўйлаб, А-380 халқаро йўли томон ҳайдаб бораётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 24 ёшли Д.Қ. бошқарувидаги Cobalt’нинг орқа қисмига бориб урилган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Натижада Ф.Н.нинг Cobalt’идаги йўловчилар — 43 ёшли Д.Ж. исмли аёл ва 49 ёшли Ғ.О. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Бундан ташқари, яна бир йўловчи — 26 ёшли I.И. Газли шаҳарчаси марказий шифохонасига ётқизилган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади департамент ахборотида.