Тошкент жамоат транспортида — автобус ва метрополитен йўналишларида 2020 йил январидан автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилмоқда, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси.
Янги тизим бир неча босқичда амалиётга тўла жорий этилиши кўзда тутилган. Унга қадар эса шу кунгача йўловчилар фойдаланиб келган ойлик йўл чипталари ҳамда жетонлар жамоат транспортларида тўлов сифатида қабул қилинади.
Хабар беришларича, ҳозирда автоматлаштирилган тўлов тизимидан тўғри фойдаланиш, валидаторларни ишлатиш ва бошқа масалаларга оид жиҳатлар юзасидан ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида қўшимча йўриқномалар ўтказилмоқда.
«Азиз йўловчилар, агар сиз фойдаланган транспорт ҳайдовчи ва чиптачилари ушбу тўлов воситасини қабул қилишдан бош торца, бу ҳақда жамиятнинг 1062 ишонч телефонига хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади компания хабарида.