UzAuto Motors компанияси 2020 йилда Chevrolet Onix ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Google Photos

«2020 йил давомида ушбу автомобиль (Onix)ни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилади», — дейилади компания ахборотида.

Фото: Google Photos

Қўшимча қилишларича, 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда.

«Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди», — дея ваъда бермоқда UzAuto Motors.