Қорақалпоғистон республикаси «Мега Нукус» кўнгилочар-савдо мажмуаси олдида Шимолий-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га ушбу ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берган.
Нукус гарнизонининг ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар томошабинларга байромона кайфият улашди. Майдонга йиғилганларнинг кўпчилиги оркестр ижро этган асарларни телефонига тасвирга туширган.
Шунингдек, тадбир давомида фахрий қоровул взводи ва муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги ҳаракатлари акс этган машқлар ва саҳналаштирилган жанглар тадбирда йиғилганларни ҳайратлантирди.
Аввал Самарқанд шаҳри марказида ҳарбийлар томонидан Янги йилга бағишланган кўргазмали чиқишлар бошлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)