• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзмедимпекс» шифохоналарга яроқлилиги сентябрда тугайдиган 7 млрд сўмлик 107 мингта аэрозол тарқатган. Бу дорига талаб атиги 430 дона эди

    Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 25 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида дори-дармон учун ажратилган давлат маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётганини танқид қилди.

    Мисол учун, «Ўзмедимпекс» мансабдор шахслари сўнгги икки йилда хориждан «Ампицилин», «Цефазолин», «Цефтриаксон» ва шу каби бошқа дори воситаларини бир неча баробар қиммат нархда сотиб олиб, 9,3 миллион доллар ва 4 миллиард сўм бюджет маблағларини ўзлаштирган.

    Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахслари 1,8 миллиард сўмлик дори воситаларини қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилинишига йўл қўйган. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

    Талон-торожлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг асл сабабларидан бири — тизимда дори воситаларига эҳтиёжни шакллантириш бўйича мавжуд тартибга умуман амал қилинмаслиги ҳамда вазирлик мутасаддиларининг бундан манфаатдор эмаслигидадир.

    Хусусан, тиббиёт муассасаларига 2019 йилда «Ўзмедимпекс» корхонаси томонидан 40 миллиард сўмлик, эҳтиёж бўлмаган ва яроқлилик муддати шу йилда тугайдиган 719 минг дона дорилар етказиб берилган. Ўз навбатида, тиббиёт муассасалари ҳам буларни вазирлик таъсири остида сўзсиз қабул қилишган.

    Жумладан, Сурхондарёда 3 миллиард, Хоразмда 3,2 миллиард, Фарғонада 3,2 миллиард, Қорақалпоғистонда 3,3 миллиард, Қашқадарёда 3,4 миллиард, Самарқандда 3,6 миллиард, Тошкент шаҳрида 8,3 миллиард сўмлик ана шундай дори воситалари қабул қилинган.

    Мисол учун, тиббиёт муассасаларига яроқлилик муддати 2019 йилнинг 1 сентябрида тугайдиган 107 956 та «Бекситрол-Ф» аэрозоли етказиб берилган. Ўрганишда, бу дорига йиллик ҳақиқий эҳтиёж 430 тани ташкил этса-да, эътибор беринг, 7 миллиард сўмлик 107 526 та ёки эҳтиёжга нисбатан 250 баравар ортиқча етказиб берилгани аниқланди.

    Ёки тиббиёт муассасаларига умумий қиймати 971 миллион сўмлик 6 089 қадоқ «Янумет» дориси 2019 йилнинг январь ойида етказиб берилган. Ваҳоланки, унинг яроқлилик муддати шу йил 31 мартда тугаши аниқланган. Бу каби мисолларни яна давом эттириш мумкин.

    Мазкур ҳолатларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзмедимпекс» корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергови давомида, албатта, баҳо берилади.

    Лекин масаланинг энг ташвишли жиҳати — айрим турдаги оғир касалликлар учун зарур дори-дармонларни етказиб бериш муаммо бўлиб турган бир пайтда, бефарқ раҳбарларнинг бундай ҳаракатлари бюджет маблағларининг беҳуда сарфланишига сабаб бўлмоқда.

    Ниғматилла Йўлдошев, бош прокурор

    Мавзуга доир: Тошкентдаги Гинекология марказида ўрта махсус маълумотли бухгалтер бош ҳисобчилик қилган. Унинг турмуш ўртоғи вазирликда ишлаши айтилди

    26.12.2019, 18:10   Изоҳ (0)   20045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда суяги синган ўн минглаб одамларга тиббиёт эмас, қурилиш гипси билан ёрдам кўрсатилган

    26.12.2019, 17:56

    Ўзбекистон ОДКБга қайтиши мумкинми? ТИВ вакили муносабат билдирди

    26.12.2019, 17:39

    Ўзбекистонда қўл-оёғи йўқ фуқаролар «ногиронлигини исботлаш» учун ярим йилгача вақт сарфламоқда

    26.12.2019, 17:25

    Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси ишламаётган 98 киши учун иш ҳақи олгани маълум бўлди

    26.12.2019, 17:09

    Тожикистонда Юлдуз Усмонова концерти бўлиб ўтди. Хонанданинг ўзи бундан бехабар

    26.12.2019, 16:53

    Тошкентдаги республика тиббиёт марказларда бир ставкада бир неча шифокор ишламоқда, жойларда эса оддий ҳамшира ҳам етишмайди

    26.12.2019, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.