25 декабрь куни Самарқанд шаҳри марказида ҳарбийлар томонидан Янги йилга бағишланган кўргазмали чиқишлар бошланди. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Дастлаб аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. Йигитлик онтининг мазмун-моҳияти йиғилганларга саҳна кўриниши орқали ифода этилди. Ҳарбий бурчига садоқатли ўғлон, юртини ва севган ёрини мардонавор ҳимоя қилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри саҳнасида бўлиб ўтган тадбирда қўл жанги чиқишлари ва «Бир куни ҳарбий хизматда...» номли ҳарбий қатралар минглаб томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий оркестр кечки концерт дастури тақдим этилди.
Шунингдек, тадбирда ҳарбийлар томонидан Янги йил сайлига ташриф буюрган болажонларга совғалар улашилди.
Изоҳ (0)