Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ йўналишида қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини сабабли Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, Бектемир йўли, Фарғона йўли кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракати 16 декабрдан 20 декабрга қадар чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Мазкур чеклов сабабли, бир қатор автобусларнинг ҳаракат йўналишига ўзгартириш киритилади.

Шу жумладан, 15, 81, 93-сонли автобуслар ҳаракати «Қўйлиқ 1-мавзеси» АШБдан бошланиб, Қўйлиқ 1-мавзеси орқали ТҲАЙ кўчасидан «Қўйлиқ буюм бозори»гача боради. Шундан сўнг мазкур автобуслар «Қўйлиқ буюм бозори»дан кейинги биринчи бурилишдан орқага бурилиб олади ва ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли кўчалари орқали ҳаракатини давом эттиради. Қайтиш йўналишидаги ҳаракат эса Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси кўчалари орқали «Қўйлиқ 1-мавзеси» АШБгача ташкил этилади.

99, 110-сонли автобуслар Ҳусайн Бойқаро кўчасидан ҳаракатни бошлаб, Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ буюм бозори»гача келади, бозордан кейинги биринчи бурилишдан орқага бурилиб олади, кейин эса ТҲАЙ кўчасидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича давом эттиради. Қайтиш йўналишида эса мазкур автобуслар ТҲАЙдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатидан ҳаракатланиб, «Қўйлиқ буюм бозори»дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага қайрилиб олади ҳамда ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли, Бектемир йўли кўчалари орқали ҳаракатини давом эттиради.

45-сонли автобус йўналиши ўз ҳаракатини Фарғона йўли кўчасидан бошлаб, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатигача келади. Қайтиш йўналишида эса ТҲАЙ кўчаси ва «Қўйлиқ буюм бозори»дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олади ҳамда ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли кўчаларидан ҳаракатини давом эттиради.

13Т-сонли автобус ўз ҳаракатини қайтиш йўналишида Фарғона йўли кўчасидан Бектемир йўли, Ҳусайн Бойқаро кўчалари орқали ТҲАЙдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатига кирмасдан ташкил қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)