7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси биносида Тошкент вилоятининг экспорт ва инвестиция прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, уй-жойлар бузилиши муносабати биалн компенсация тўловларининг тўланиши аҳволи, вилоятда хатлов натижасида аниқланган бўш бинолар ва ерга оид қонунбузилишлар бўйича танқидий руҳдаги йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматов ҳамда туман-шаҳар ҳокимлари иштирок этган.
Унда вилоятда экспорт поргноз режасининг бажарилиш аҳволи қониқарсиз ҳолатда экани, бу борадаги ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди. 2019 йил январь – оябр ойларида вилоятдаги корхоналар томонидан 245,3 миллион АҚШ долларига тенг экспорт амалга оширилиб бу прогноз яънни 349 миллион долларнинг 70 фоизини ташкил қилади.
Ўртачирчиқ, Оҳангарон, Чиноз, Тошкент, Оққўрғон, Юқоричирчиқ, Бекобод туманлари ҳамда Янгийўл ва Олмалиқ шаҳарларида прогноз ижроси 60 фоизга ҳам етмагани танқид қилинди. 2019 йил 1 декабрь ҳолатига вилоятдаги 109 та корхонанинг 40,6 миллион долларлик дебитор қарздорлиги аниқланган.
Вилоятдаги уй-жойлар бузилиши туфайли аҳолига тўланадиган компенсация аҳволи ҳам қониқарли эмас. Мажлисда Янгийўл, Олмалиқ шаҳарлар, Бекобод ва Янгийўл тумани ҳокимлари кун тартибидаги масалалар бўйича изоҳ ва тушунтиришлар берди.
Изоҳ (0)