Футбол бўйича Италия А Сериясининг 15-тури доирасида 7 декабрь, шанба куни 3 та беллашув якунланди.
Карло Анчелотти қол остидаги «Наполи» меҳмонда «Удинезе» билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 32-дақиқасида мезбон жамоа ҳужумчиси Кевин Лазанья ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқага келиб неаполликлар ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Таъкидлаш жоиз, тўқнашувнинг 79-дақиқасида сербиялик ҳимоячи Никола Максимович ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва «Наполи» баҳс якунига қадар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Маълумот учун, «Наполи» 21 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Удинезе» эса 15 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.
Шу куни турнинг марказий учрашувларидан бирида Маурицио Сарри бошлиқ Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда Симоне Инзаги бошқарувидаги Римнинг «Лацио» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «кекса синьора» етакчиси Криштиану Роналду (25) томонидан урилган голга римликлар Луис Фелипе (45), Сергей Милинкович-Савич (74) ва Фелипе Кайседо (90)нинг голлари билан жавоб қайтарди.
Натижада Турин клуби жорий мавсумдаги дастлабки мағлубиятини «Лацио»га қарши кечган баҳсда қабул қилиб олди (1:3).
Қайд этиш керак, беллашувнинг 69-дақиқасида «Ювентус» ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо рақиб ўйинчисига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» 36 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Лацио» эса 33 очко билан 3-поғонани банд қилиб турибди.
А Серия
15-тур баҳслари
7 декабрь, шанба
«Аталанта»—«Верона» 3:2
Голлар: 0:1 — 23 Ди Кармине, 1:1 — 44 Малиновский, 1:2 — 57 Ди Кармине, 2:2 — 64, пенальти Муриэль, 3:2 — 90 Гимшити«Удинезе»—«Наполи» 1:1
Голлар: 1:0 — 32 Лазанья, 1:1 — 69 Зелиньски«Лацио»—«Ювентус» 3:1
Голлар: 0:1 — 25 Роналду, 1:1 — 45 Луис Фелипе, 2:1 — 74 Милинкович-Савич, 3:1 — 90 КайседоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)