Футбол бўйича Италия А Сериясининг марказий ўйинида 6 декабрь, жума куни Антонио Конте бошқарувидаги Миланнинг «Интер» жамоаси «Джузеппе Меацца»да Паулу Фонсека қўл остидаги Римнинг «Рома» клуби билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди (0:0).
Маълумот учун, «нерадзуррилар» 38 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. «Рома» эса 29 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
А Серия
15-тур баҳси
6 декабрь, жума
«Интер»—«Рома» 0:0
«Интер»:Ҳанданович, Годин, Шкриньяр, де Врей, Бираги (ДъАмброзио, 88), Брозович, Валеро (Асамоа, 72), Весино, Кандрева (Лазаро, 45), Мартинес, Лукаку«Рома»: Миранте, Смоллинг, Манчини, Коларов, Сантон (Спинаццола, 16), Пеллегрини, Мхитарян (Флоренси, 89), Заниоло, Верету, Перотти (Жеко, 68), Диавара
Огоҳлантиришлар: Годин (61), Лазаро (62), Манчини (77), Брозович (81)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)